Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказидаги боғда адиб Ғафур Ғуломнинг «Шум бола» асари бош қаҳрамони — Қоравой шарафига ҳайкал ўрнатилди.
Ҳайкалдаги Шум бола қиёфаси режиссtр Дамир Салимовнинг «Шум бола» фильмида актёр Абдураим Абдуваҳобов гавдалантирган образдан олинган.
«Бу манзарада Шум бола қадим ўтмишдан гўё Тошкентнинг бугуни ва келажагига назар солиб тургандек таассурот қолдиради», — дейилади хабарда.