O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (фото)

O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (фото)
Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар сайлови арафасида турибди. Ўтган ҳафтадан эътиборан мамлакатимизда соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланди. Таъкидлаш керакки, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга оширишда улкан аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларида янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.
O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (фото)

“Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам, аввало, инсонга хизмат қилиши керак”. O‘zLiDeP айни кунларада ана шу ғоя билан ўртага чиқмоқда. Инсон манфаати, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, энг аввало, эркинлик шароитида рўёбга чиқади. Эркинлик, эркин ривожланиш инсоннинг салоҳияти, иқтидорини рўёбга чиқаришининг бош асосидир. Бугун юртимизда бу жараёнларнинг локомотиви сифатида ўртага чиққан қатлам — тадбиркорлардир. Мамлакатимиз раҳбари халқимизни бугун яхши яшашига эришишини вазифа қилиб қўяр экан, уни тадбиркорлик ривожи билан боғлаётганлари бежиз эмас, зеро, қачонки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.

Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси деб билиб янгича форматда тарғибот акцияларини бошлаб юборди.

26 сентябрь куни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан пойтахтимиздаги “Халқлар дўстлиги” саройи олдидаги майдонда “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида янги шаклдаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – турли акциялар ва таниқли санъаткорларни жалб қилган ҳолда O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.

Тадбирни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси А.Хаитов кириш сўзи билан очиб, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга қисқача маълумот берди.

“Бўлажак сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик шароитида ўтишининг яна бир ёрқин ифодасидир. Шу боис сайловлар олдидан партиямизнинг сайловолди дастури, сиёсий платформасини ишлаб чиқдик, янги-янги ғояларни ўртага ташладик. Бу галги сайловда партиямиз “Давлат ҳам, ислоҳотлар ҳам аввало инсонга хизмат қилиш керак”, деган ғоя билан ўртага чиқаяпти. Дастурни эса кабинетда ўтириб эмас, партия фаоллари, оддий одамлар билан бамаслаҳат ёзишга эътибор қаратдик. Энди қайси партиянинг дастури халққа манзур бўлса, ўша партиянинг қўли баланд келиши муқаррар”, – дейди А.Хаитов.

“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан ҳоли тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Тарғибот тадбирида миллатимиз фахри ва ғурури, ЎзЛиДеП фаоллари, таниқли тадбиркор Мурод Назаров, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шахрам Ғиёсовлар сўзга чиқиб, O‘zLiDePни амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.

Машҳур эстрада хонандаларининг чиқишлари эса иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бу каби янгича тарғибот тадбирларини нафақат пойтахтимизда, балки мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам ўтказади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » O‘zLiDeP: Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз! (фото)