Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида фоҳишалик билан шуғулланиш учун жарима миқдори оширилди:
Бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади. Маълумот учун, илгари бир бараваридан уч бараваригача миқдорида жаримага тортилар эди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Маълумот учун, илгари уч бараваридан беш бараваригача бўлган миқдорда жаримага тортилган.