Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган аёлнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди

Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган аёлнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жигар сиррозига учраган, жигар трансплантацияси учун кўплаб ташкилотлардан ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган Феруза Рамазонованинг видеомурожаатига муносабат билдирди

Сурхондарё вилоят ҳокимлигининг хабарида шундай дейилади:

«Феруза Рамазонова 1984 йилнинг 17 мартида туғилган. Шўрчи тумани «Наврўз» маҳалласи, Ж.Ашуров кўчаси 14-уйда истиқомат қилади. II гуруҳ ногирони.

Феруза Рамазонова 1999 йилдан буён туман кўп тармоқли марказий поликлиникасида диспансер назоратига олинган. Ўтган йиллар давомида диспансер кузатувида туман, вилоят шифохоналарида, республика клиникаларида амбулатор ва стационар шароитда даволаниб келди.

2019 йилнинг сентябрь ойида туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамда Тошкент шаҳридаги Эндокринология бўлимида даволаниб чиқди.

2019 йилнинг 26 сентябрида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, туман бош врачи ва мутахассислари бемор Феруза Рамазонованинг уйида бўлишди. Тиббий кўрик давомида беморнинг аҳволи нисбатан қониқарли эканлиги, донордан жигар кўчириб ўтказилиши учун бемор ва донорнинг тиббий текширувдан ўтмаганлиги аниқланди.

В.Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази мутахассислари билан боғланиб, бемор ва донор тўлиқ текширувдан ўтиши, донордан жигар кўчириб ўтказиш мос келиши тўғрисида тиббий хулоса олингандан кейин белгиланган суммага шартнома олиб келиши, вилоят ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ушбу сумма тўлаб берилиши тушунтирилди»

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Ўхшаш янгиликлар

  1. Асилбек 29 сентябр 2019 21:13
    Имкони булмагандир куригдан утолмаган булмаса соглигидан бошка уйлайдиган муаммоси буладими
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган аёлнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди