Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар: яхши реклама йўқлиги ва чипталар қимматлиги

Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар: яхши реклама йўқлиги ва чипталар қимматлиги
2018 йилнинг 9 ойида Россиядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони 30 фоизга ошганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Лекин АТОРнинг расмий маълумотида бундай ўсиш кузатилмаган, дея хабар қилмоқда Риа Новости.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Новосибирскда мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида тақдимот қилган. Унда элчи январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга Россиядан 350 минг сайёҳ келганини маълум қилди. Бир йил олдин айнан шу даврда бу кўрсаткич 270 минг кишини ташкил қилган.

Лекин манбанинг хабар беришича Асадов томонидан айтилган маълумот Россиядаги статистик маълумотларга тўғри келмаган. Россия Федерацияси ФХХ Чегара хизматининг маълумотига кўра 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида Россиядан Ўзбекистонга 128 808 киши ташриф буюрган, шуларнинг 27 158 нафари сайёҳлар бўлган (йиллик кўрсаткичдан 25,9 фоизга кўп).

“Ҳозирги пайтда Ўзбекистон реклама томондан ортда қолаётганлиги сабабли сайёҳлик йўналишида кўплаб туристлар учун номаълум давлат сифатида қолмоқда. Иккинчи томондан авиачипталар жуда қиммат. Россияда Ўзбекистонга чипталар нархи 18 минг рублдан бошланади, поездда ҳаракатланиш эса жуда узоқ вақтни қамраб олади ва ноқулай”, – дейди Россия миллий туроператори эксперти.

Туроператорларнинг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон сайёҳлар учун фақат экскурсион тур томонидан маълум холос. Сайёҳларни Ўзбекистонда бошқа дам олиш форматлари камроқ қизиқтиради, чунки улар ҳақида маълумот жуда кам, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган омиллар: яхши реклама йўқлиги ва чипталар қимматлиги