РЎМОЛ – ИБО ВА ҲАЁДАН СЎЗЛАСИН!

РЎМОЛ – ИБО ВА ҲАЁДАН СЎЗЛАСИН!
Истаймизми, истамаймизми рўмол бизнинг нафақат миллий либосимиз, балки миллий қадриятларимиз билан туташ воситадир. Фақат бу восита бугунги талотўп дунёнинг мулоҳазакор ва тажовузкор майдонида турлича талқин қилинмоқда. Болалигимда яхши эслайман, оналаримиз рўпарадан келаётган эркак кишининг олдига шаҳд билан чиқмаганлар. Балки бироз ортга чекиниб, рўмолининг бир четини юзига тутиб ўша одам ўтиб кетгунича кутиб турган. Бу мисол бир қарашда бугунги шошқин замонамизда жуда кулгили туюлади. Бироқ ... ҳамма гап шу “бироқ” –да... Бугунги замонавий қизларимиз тор шимлар ва калта юбкаларда ўзини қулай ҳис қила бошлаганлиги, ёши катта одамларга ҳам тап тортмай сапчиб гапиришлари, гап келганида отасини ҳам аямасликлари... Булар бизнинг таназзулга олиб борадиган жиҳатларимиз эмасми... Шу боис ҳам оилавий қадриятларимизга путур етмоқда, ажримлар борган сари кўпаймоқда.

Ҳа, ҳамма гап тарбия, ички маданият, одобу ахлоқ билан боғлиқ. Ислом дини хотин-қизлар шунчаки кўзни қувонтирадиган ва нафсга қурбон бўладиган бир восита эмас, балки қадрланишга муносиб инсон эканлигини айтмоқчи. Демак, ҳижоб ва рўмолдан мақсад кўз нури бўлган қизларимизни, ор-номусимиз бўлган аёлларимизни ҳимоя қилишдир. Аксинча уларни кўр-кўрона ўраб-чирмаб, ўзи ҳам тўла англаб етмаган бегона одамларнинг маслаклари нишонига айлантириб қўйиш эмас. Қуръони каримнинг Аҳзоб сураси 59-оятида шундай дейилган: “Эй пайғамбар, жуфтларингизга, қизларингизга ва мўминларнинг аёлларига айтинг, устларига ёпинчиқларини ўрасинлар. Мана шу уларнинг танилиб,озорланмасликлари учун энг яқин воситадир. Аллоҳ махфиратли ва меҳрибон зотдир.”

Бир куни автобусда кетаётиб бир ёшгина қизни учратдим. Қоп-қора узун либос ва рўмолга бурканган. Бироқ ҳали навниҳол бўлишига қарамай қош-кўзларини меъёридан ортиқ бўяб олган. Бу ҳам етмагандек улама киприги ҳам ажабтовур эканлиги билан қарамаган одамни ҳам ўзига қаратмоқда. Бу ўринда ҳижоб қандай қилиб ҳимоя вазифасини ўташи мумкин. Бу бир ишга охирини ўйламай, тушуниб-тушунмай киришаётган ўсмирнинг ўзига хос исёни ва эркалиги эмасми...

Яна бир воқеа... 15-16 ёшли дугоналар суҳбатлашиб кетишяпти. “Қалай, ҳижобим сенга ёқдими, онам туркиянинг ўзида сотиб олиб келди. Анави сериалдаги турк актрисаси бор-ку, худди ўшанинг ўзисан, бирам очилиб кетдинг, қизим, дедилар. Мана бу кўзларимдаги тушларим ҳам помадам ҳам ҳаммаси импортний. Ойим ҳижобимга мослаб олиб бердилар.” Ахир бу ёшдаги қизлар эндигина 8-9 синфларда ўқиётган бўлса керак. Улар рисоладагидай оила тарбиячиси, рисоладагидай она бўлиб вояга етишлари учун оналаримиз бошқа масалада ёрдам беришлари зарур эмасми?... Ҳаётни фақат чет эл актрисаларининг кийимлари, бўянчиқлари билангина ўлчайдиган қизларни эртага қандай фарзандларни тарбиялашади? Улардаги миллий ғурур, миллий қадрият қай даражада шаклланади? Тўғри, бизга ҳам момоларимиз бошингдан рўмолинг тушмасин, деб тайинлашган. Лекин эринмасдан “Ўтган кунлар”ни, “Алпомиш”ни, Тўмарисни гапириб беришган. Рўмол ўраган иболи, ҳаёли қиз отаси олдида овозини баландламаслигини, кўчада ҳамманинг кўз ўнгида нафақат йигитлар билан, бакли дугоналари билан ҳам чақчақлашиб турмаслигини, мактаб ўқувчиси бўяниши уят ҳисобланишини уқдиришган. Қанийди шу ҳижоби билан ўзини ҳаммадан ўзгача эканлигини кўрсатмоқчи бўлган қизларимиз ва аёлларимиз Имом Бухорий, Яссавий, Термизий боболаримиз илмидан сўзлаб бизни ҳайрон қолдирса... Ўзини кўз-кўз қилиш ўрнига ақлу одоби, муомаласи билан бизни мум тишлатиб қўйишса... Қанийди...

Қанийди, РЎМОЛ ҳамиша Ибо ва Ҳаёдан, Андишадан, Ватандан, Эътиқоддан, Миллий қадриятларимиздан, асл Илмдан сўзласа!!!

Ўхшаш янгиликлар

  1. Қизлархон 2 октябр 2019 10:27
    Мени хам кўнглимдаги гаплар ёзилипти. Эътиборни тортмайман деб эътибор марказида бўлганлар бу ҳижоб эмас, хижоб ниқоби остида ўзидан Дубай қизини ясаб олганлар. Юзини макияяяж қилиб тимай ижтимоий тармоқларга расим қўишларичи буям хижоблини иши эмас менимча
  2. Avazbek 1 октябр 2019 20:47
    Рўмол ўрашдан мақсад, аввало авратни беркитиш
  3. Камол 1 октябр 2019 20:25
    Мақола, умуман олганда, яхши. Бироқ, келтирилган иккита мисол ёқмади. Майли, имони бўлмасада, лекин ҳижоб қийиб (яъни ёпинган ҳолда) юрибдию. Шортик/мини юбка ва очиқ майкаларда юрган қизлардан/аёллардан миллион марта афзалроқ. Эътиборни тортадиган шу ҳолатки, юртимиздаги ярим яланғочли аёл-қизларга оид танқидий мақолалар нимагадир чиқмайди. Афсус!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » РЎМОЛ – ИБО ВА ҲАЁДАН СЎЗЛАСИН!