Ўқитувчилар учун автомобилни имтиёзли тўловлар асосида харид қилиш акцияси эълон қилинган эди. Хўш, ушбу акция доирасида қанча шартнома имзоланди?
«UzAuto Motors» компанияси хабар беришича, «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан компаниянинг деярли барча моделдаги автомобиллари учун эълон қилинган махсус байрамона акция доирасида 10323 нафар ўқитувчи автомобиль олиш учун шартнома имзолади.
«Шу билан компания томонидан эълон қилинган барча акциялар ниҳоясига етади. Иштирокингиз учун раҳмат!» дейилади компания хабарида.