Бухорода ЙПХ инспектори ҳайдовчига нотўғри жарима ёзди.
Маълум бўлишича, жорий йил 18 апрель куни ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан ҳайдовчи Камолов Шерзодга нисбатан нотўғри модда қўлланилган. Яъни, фуқаро МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқариш) содир этилган бўлса-да, унга нисбатан МЖтКнинг 135-моддаси 2-қисмидаги (Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсларнинг шу воситаларни бошқариши) ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо тайинланган.
Ҳозирда ушбу қарор қайта кўрилиб, МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмига асосан қарор чиқарилган.