Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров фарғоналик талабанинг котрактини тўлаб берди. Бу ҳақда "Хабар.уз" хабар қилди.
Маълум бўлишича 4 марта уринишдан сўнг талаба бўлишга муяссар бўлган фарғоналик Мирзоозод Мирзанеъматов ўзининг фейсбукдаги профилида контракт сабаб ўқишни ташламоқчи бўлаётгани ҳақида пост қолдирган. Бундан хабар топган ҳоким дарров унинг 11 миллионлик, бир йиллик контрактини тўлаб берган.
Бундан хурсанд бўлган талаба ушбу совға шу кунгача бўлган туғилган кунларидаги энг ажойиби бўлганини таъкидлади.