Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида Ҳайдаровлар оиласида бир ўғил икки қиз эгизаклар дунёга келди.
Сурхондарёлик Ирода Хўжамова икки қиздан сўнг яна уч эгизакни дунёга келтирди. Ҳозирда чақалоқларнинг аҳволи яхши. Чақалоқларнинг каттаси Ҳасанбой 2485 грамм, Фотима ва Зуҳрахонлар 2500 грамм вазнда туғилган.
Маълум бўлишича, Ироданинг турмуш ўртоғи Умиджон Ҳайдаров қурилишда ишчи бўлиб ишлайди. Ҳозирда чақалоқлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлиб турибди. я