Эътибор берганмисиз? 200 сўмликнинг янгиси 5000 сўмликка ўхшаб кетаркан

Эътибор берганмисиз? 200 сўмликнинг янгиси 5000 сўмликка ўхшаб кетаркан
Мухбир Нигора Раҳмонова айнан шу мавзуга бағишланган қизиқарли мақола тайёрлабди. Қуйида мухбир томондан ҳаётий воқеалардан мисоллар келтириб ўтилади.

Пул кундалик ҳаётимизда энг зарур муомала воситаси. Ҳатто ҳаёт-мамот масаласи, десак хато бўлмайди. Ҳар ким уни ўзича қадрлайди. Кимдир ишхонасидаги сейфда сақласа, кимдир ёстиғининг остига беркитиб қўяди. Айримлар янги ва йирик пулларни алоҳида, ҳеч кимнинг кўзи тушмайдиган жойда асраса, эскирган, муомалага яроқсиз, майдароқ пулларни кундалик эҳтиёжига атаб, чўнтагига солиб юради. Хуллас йирикми, майдами, эскими, янгими пулнинг бўлгани яхши-да. Мабодо бўлмай қолса-чи? Айрим азаматлар бунинг ҳам чорасини топишибди.

Куни кеча дорихонага кириб, сотувчининг мириқиб кулаётганининг устидан чиқиб қолдим. Қўлига 5000 ҳамда 200 сўмлик пулни ушлаб олган. “Ҳозиргина чиқиб кетган мижозим, боплаб чув туширибди, —деди сотувчи изоҳ бераркан. Ўн минг сўмга дори олди. Қўлимга пулни тутқазди, мен дорини бердиму, пулларни санамасдан, стол устига қўйдим. Мижоз кетганидан сўнг пулни очиб қарасам, беш минг сўмлик пулнинг ичига икки юз сўмликни ўраб қўйибди. Яхшилаб эътибор бериб қарасам, 200 сўмликнинг янгиси 5000 сўмликка ўхшаб кетаркан.

Пойтахтимиздаги Қўйлиқ бозорига тушиб ҳам худди шунга ўхшаш воқеанинг гувоҳи бўлдик. Сотувчи билан икки килограмм олмани ўн минг сўмга келишдим. Олмани тарозига қўйгач, иккита беш минг сўмликни тутқаздим. Сотувчи амаки пулларни қўлига олиб, уёқ бу ёғини яхшилаб текширгач, сўнг чўнтагига солиб қўйди. “Ўтган куни бир шоввоз беш мингталикни ўрнига икки юз сўмликдан иккитасини ташлаб кетибди,— деди у. — Кеч тушиб қолгани учун пулларга яхшилаб эътибор бермабман. Уйга бориб, савдодан тушган пулларни санасам, ўн минг сўм кам чиқди. Илгари пулнинг ранги, қанчалигига эътибор бермасдим. Шундан буён 200 сўмликдан чўчиб қолдим.

Хуллас, зарар кўрмай десангиз, пул олди-бердисида хушёр бўлинг.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Эътибор берганмисиз? 200 сўмликнинг янгиси 5000 сўмликка ўхшаб кетаркан