Қашқадарёнинг Қарши туманидаги мактабда ўқувчиларга асфальт устида дарс ўтилди, дея хабар қилди "Дарё".
Воқеа Қарши туманида жойлашган мактабда содир бўлган. Маълум бўлишича ушбу мактаб 1000 ўқувчига мўлжалланган. Лекин ҳозирда ўша мактабда 1800 ўқувчи таҳсил олади. Синфхона етишмаслиги сабабли ҳам инглиз тили дарси кўчада, асфальт устида ўтказилган. Туман халқ таълими бўлими мудири Мейли Боқиев манбага ёлғон маълумот берилганини айтган.
Ҳозирча инглиз тили дарсини кўчада ўтган ўқитувчи вазиятни туман халқ таълими бўлимига изоҳламоқда, дея қўшимча қилди манба.