Ижтимоий тармоқларда Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Махтумқули кўчасидан 22-авиашаҳарчага алоҳида ўзи учун кириш йўлини очмоқчилигидан норозилиги тасвирланган видео тарқалди. Бу ҳақда "Дарё" хабар қилди.
Маълум бўлишича депутат ушбу ҳудадда 30 уй биноснинг биринчи қаватидан офис очган ва ўша ергача йўл очмоқчи бўлган. Аҳолининг айтишича ушбу йўл болалар учун мўлжалланган майдончага ҳам зарар етказган. Шунингдек, аҳоли барча масъуллар жим турганидан норози.
Ушбу ҳолатлар акс этган видеоолавҳа кеча, 15 октябрь куни олинган. Унда депутат Дусов «ЗиЛ» машинасига ортилган ниманидир ўзи кўрсатган жойга ҳайдашни буюрмоқда. Бунга қаршилик кўрсатаётган аҳолига эса депутат қизиққонлик билан қўпол жавоб қайтармоқда. Жараёнда депутат машина ёнида турган бир инсонии итариб юбориб, унга қўполлик ҳам қилган.