Депутатлар ноқонуний валютафурушларга жазони кучайтиришни таклиф этмоқда

Депутатлар ноқонуний валютафурушларга жазони кучайтиришни таклиф этмоқда
Кеча, 22 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири.

Мажлис кун тартибига асосан «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 170-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, мамлакатимизда чет эл валютасини айирбошлаш эркинлаштирилгандан буён соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга қарамай, хорижий валютанинг қонуний муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар кескин ошиб бормоқда. Масалан, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан ўтказилган таҳлиллар бу тоифадаги жиноятчиликнинг кескин ўсиш ҳолатларини кўрсатмоқда: биргина жорий йилнинг 9 ойида 2 069 та (2017 йил шу даврида – 1 656) шундай ҳуқуқбузарликлар аниқланган.

Шуни инобатга олган ҳолда тайёрланган қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддаси, Жиноят кодекси 177-моддасининг санкциясига ўзгартиш киритиш орқали валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун жазо чораларини белгилаш ҳамда жарималар миқдорини ошириш кўзда тутилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши бу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини кучайтиришга, аҳоли томонидан чет эл валюталарини айирбошлаш шохобчалари орқали харид қилиш даражасини оширишга, иқтисодиётда хуфиёна секторнинг даражасини камайтиришга ва чет эл валютасининг назоратсиз чиқиб кетиш йўлларини бартараф этишга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Toshmatov O‘rozali 23 ноябр 2018 19:33
    Menimcha buning asosiy sababi bankdan so‘mni topshirib naqd dollar olish imkoni yo‘qligidan. Agar shu ish amalga oshsa hech kim valyutafyrushga murojaat etmaydi.
  2. Дилмурод 23 ноябр 2018 16:44
    Парадокс. Валюта сотувчилар халкнинг эхтиежини кондиришяпти. Банкирлар ва вазирлар эплай олмай юрган тизимни улар йулга солишган. Хамма бир- биридан рози. Уларга халакит бериш керак эмас. Банкларда валюта сотишни йўлга солишсин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Депутатлар ноқонуний валютафурушларга жазони кучайтиришни таклиф этмоқда