Интернет фойдаланувчиларининг аксарияти тадбир ташкилотчиларини кескин танқид қилган. Уларнинг фикрича мазкур карвон-сарой бир неча асрлик тарихга эга. Бундай ҳолатда эса сайёҳлар Ўзбекистонда интим-туризм кенг ривожланяпти деган ҳаёлга келиши мумкинлиги таъкидланган.
Ҳозирда мазкур карвон-сарой ресторанга айлантирилган. Ресторан раҳбарияти вазиятни изоҳлади.
"Биз бундай рақс ҳақида билмаган эдик. Ресторан ижарага берилган ва барча кўнгилочар дастурлар ижарага олувчилар томонидан ташкил этилган. Биз беҳаё рақслар бўлишини билмаган эдик. Ҳаммаси келишув асосда ташкил этилган", - деди ресторан директори.