Гап шундаки, шу йили таҳририят журналисти тумандаги 7 минг одам фойдаланадиган кўприк қулаш арафасида тургани ҳақида сентябрь ойида мақола тайёрлаган. Шундан сўнг туман ҳокими ўринбосари Қурбон Ҳайдаров кўприк таъмирланишини, бунинг учун қурилиш ташкилоти жалб қилинганлигини ва 17 сентябрдан амалий иш бошланишини айтган. Лекин орадан 1 ойдан ортиқроқ вақт ўтган бўлсада у ерда ҳали иш бошланмаган ва кўприкнинг ярми ўпирилиб тушган.
Ҳозирда у ердан автомобиллар тўхтовсиз ҳаракат қилаётгани ва хаттоки оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ юк машиналари ҳам ўтаётгани хатарла экани таъкидланган.