Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева Ироқ ҳамда Суриядаги уруш чангалидан олиб келинган болакайлар ҳолидан хабар олди. Бу ҳақда Отабек Умаров ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.
Президентимиз @mirziyoyev_sh нинг қатъий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан Ироқ ва Суриядаги уруш чангалидан олиб келинган болакайлар энди хавфсиз жойда. ⠀⠀
⠀⠀
Аёлим билан улар ҳолидан хабар олиб келдик. Бунга бир неча кун бўлганига қарамай, хаёлим ўша кунга қайта-қайта олиб кетяпти. Болакайларнинг жажжи қўлларидан ушлаб, кўзларига боққанда поклик, меҳр-муҳаббат, нур кўрасан ва тушунолмайсан киши — нима учун биз, катталар дунёдаги ёвузликни тўхтата олмаймиз, нима учун ҳамон атрофимизда ўқ овозлари эшитилмоқда...⠀⠀
⠀⠀
Боланинг бегонаси бўлмайди. Бу ёруғ оламдаги гўдакларнинг барчаси бизнинг фарзандимиз. Уларнинг табассуми ва кўз ёшлари, қувончи ва қайғуси, бугуни ва эртанги келажаги учун ҳам барчамиз жавобгармиз, деб ёзади О. Умаров.