Тошкент шаҳар ИИББ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган ваҳимали хабарларга жавоб берди.
Маълум бўлишича шу кунларда Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолда кўчада топилаётгани билан боғлиқ ваҳимали хабарлар тарқала бошлаган. ИИББнинг хабар қилишича бундай ахборотлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Шунингдек, ушбу ҳудудларда вояга етмаганларга қизиқиб юрган шахслар пайдо бўлгани билан боғлиқ хабарлар ҳам ҳақиқатдан йироқ эканлиги айтилмоқда.
Шу билан бирга бошқарма шундай хабарларни тарқатаёганларни аниқлаш бўйича чора кўрилаётганини маълум қилган. ИИББ фуқаролардан асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраган.