Самарқанд вилоятида фуқаро акцияда ютиб олган ютуғини Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерацияси саъй ҳаракати билан қўлга киритди.
Маълум бўлишича шу йили август ойида фуқаро Дониёр Зубайдов “Самсунг” дўконидан HUAWEI смартфонини сотиб олган. У ерда “UNIQUE MARKETING GROUP” МЧЖ томонидан акция ўтказилаётган бўлган ва фуқаро унда иштирок этиш учун купон тўлдирган. Орадан 15 кун ўтиб Дониёрга акциядан "Нексия 3" ютиб олгани ҳақида хабар беришган ва 20 сентябрда "Зўр Тв" каналида чиқишини айтишган.
Лекин фуқарога орадан анча вақт ўтган бўлса ҳам ютуғини беравершмаган. Шундан сўнг Дониёр Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясига мурожаат қилган. Федерация томонидан эса қонуний томондан унинг ютуғи, "Нексия 3" олиб берилган.