Видео: "Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчиларининг ҳазили натижасида тўй тўхтатилишига бир баҳя қолди

Видео: "Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчиларининг ҳазили натижасида тўй тўхтатилишига бир баҳя қолди
"Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчилари инсонларга ҳазил қилишни давом этмоқда. Бу сафар ҳазилнинг ўлжаси ёш йигит бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Дастур бошловчилари ёш йигитнинг тўйига келиб унга ҳазил қилишди. Уларнинг сценарийси бўйича куёвнинг собиқ яхши кўрган қизи унинг тўйига келин кўйлакда келади ва тўй меҳмонларига йигитни қаттиқ севганини айтади.

Маълумотларга кўра, ҳазил шунчалар ишончли чиққанидан келин йиғлаб юборган ва тўйни тўхтатмоқчи бўлган. Яхшиямки дастур бошловчилари бу ҳазил эканини айтган ва ҳаммаси жойига тушган. Дастурнинг ушбу сони Қашқадарёда суратга олинган.

Таъкидлаш жоизки, олдинроқ бошловчилар шоу-бизнес юлдузлари билан ҳазил қилишган ва кўплаб артистлар қўпол ҳазилларга эътироз билдиришган.



Ўхшаш янгиликлар

  1. Анвар 27 сентябр 2020 21:21
    Акли йуклигидан ким билан ва кандай усулда хазил килишни хам билишмайди,Россия телеканалларидан бундай курсатувларни кучириб олишиб узлариники килиб курсатишади.
  2. Ахрор 3 ноябр 2019 15:14
    Xo moqul
  3. Махмуд 1 ноябр 2019 13:39
    Бунаканги бачкана шоулар качон йук булади, ёшларни енгилтак килиб тарбиялайди халос
  4. Самижон 1 ноябр 2019 11:38
    Рейтинг учун хар бало қилишаяпти...
  5. Рустам 31 октябр 2019 12:38
    Мен бу курсатувни кузатип бораман.Бир кун болмаса бир куни биронта киши юрагидан приступ беради яки пишоклап улдиради.Бу курсатувга каршиман.Бошка хазил куриптими.Олдинги серяда биттаси каналга шукиб кетса нима булади яки юраги ишламай колишига ким гарантия беради.
  6. Хуршид 31 октябр 2019 08:17
    Туй бузилганда эди, кейин кеч буларди, хазил хам эви биланда
  7. Насим Хидиров 30 октябр 2019 22:03
    Ахмоқлик қилибди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Видео: "Хафа бўлиш йўқ" дастури бошловчиларининг ҳазили натижасида тўй тўхтатилишига бир баҳя қолди