Ўзбекистонда яна бир турк сериали "Чукур"ни эфирга узатиш тўхтатилди. Бу ҳақда "Аниқ.уз" хабар қилди.
Манба уни эфирдан олиб ташлашга бир нечта таҳминлар борлигини маълум қилган. Бири, "Sevimli TV" каналаининг сериални сотиб олишга пули йўқлиги бўлса, яна бири бу телеканалнинг эфир дастури янгиланганлиги сабабли ўша сериалга жой топилмаганлигидир.
Яна бир таҳминларга кўра сериалда уруш саҳналарининг кўплиги сабабли у амалдорларнинг бирига ёқмаган ва шу сабабдан сериал эфирдан олиб ташланган. Телетомошабинларнинг сўзларига кўра 28 октябрдан "Чуқур" сериалининг ўрнига бошқа сериални эфирга узатиш бошланган.
Маълумот ўрнида, сериал Sevimli TV телеканали орқали 16 ойдан буён эфирга узатилаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, уч ой аввал Zo'R TV телеканалида яна бир турк сериали "Қора севги"нинг намойиши тўхтатилган эди.