"Аҳмадбой"га нисбатан янги ҳукм ўқилди

"Аҳмадбой"га нисбатан янги ҳукм ўқилди
Чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан суд жараёни бошлангани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Унда "Аҳмадбой"га 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси, тадбикорлик билан бир йил шуғулланмаслик ва ЭКИнинг 400 баравари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинланган эди.

Ушбу ҳолатдан сўнг "Аҳмадбой" ва унинг шерикларига нисбатан навбатдаги ҳукм ўқилди.

Шу йил 28 октябр куни жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони — 16 нафар) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича учинчи очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар қилди "хабар.уз". Унга кўра уларга нисбатан Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида, тайинланган жазога қисман жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2019 йил 20 майдаги ҳукми билан тайинланган жазосини қўшиб, узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 14 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида (52 096 000 сўм) жарима жазолари тайинланди.

Шу билан бирга, А. Турсунбоевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмаган муддати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорининг 6-банди «б» кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ ва жаримани давлат даромади ҳисобига ундириш белгиланди.

Ушбу суд жараёнида 230 дан зиёд жабрланувчилар кўрсатмалари тингланди ва уларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. dior akhunoff 1 ноябр 2019 20:15
    Uning aybi NALOG tolamaganida-mi? Agar u qonuniy yol bn (kredit uyushmasi ) tashkil qilganida nima bolardi?
    P.s
    Ribo dan saqlanish kerak
  2. Quan Alvares 31 октябр 2019 17:04
    Адхамбойни камоктан чикариб, карзларин узишига имкон бериш керакмиди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Аҳмадбой"га нисбатан янги ҳукм ўқилди