Тошкент вилояти Зангиота туманидан тайёрланган лавҳа "MY5" телеканалида эфирга узатилди.
Унда тумандаги "Хонобод" маҳалласидаги аҳоли йўлларнинг аҳволидан норозилигини билдиришган. У ерда ҳар бир машина ўтиб кетгандан сўнг кўчалар чанга тўлиб кетгани видеолавҳада кўринган.
"Ҳа демай бу ердаги аҳолининг ҳаммаси "противогаз" тақиб ҳаёт кечиради.
Президентимиз келар экан деб бу ерни грейдерда текислашди. Мана бу ерга ойнали чиройли қилиб бекат қуришди. Президентимиз келмаслиги маълум бўлгач бекатни ҳам таг-туги билан суриб олиб кетишди ва кўчалар ўлда-жўлда қолиб кетди. Қандай бошланган бўлса шундай қолди", - дейди маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро.
Шунингдек, кинояли тарзда "бизга косметика ҳам керак эмас, шу ерда икки дақиқа турсак ҳамма еримиз чиройли пардоз-андоз бўлиб қолади" деб кинояли гаплар ҳам айтган.
Лавҳани таййёрлаган мухбир туман ҳокимияти билан боғлана олмаганини айтган. Туманнинг йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари эса ходимини юборган ва келган ходим муаммо ноябрь ойи оҳиригача ҳал бўлишини айтган.