Бугун ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) мутасаддилари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари полковник Эрали Бозоров шовқинини ўлчайдиган мослама йўқлиги учун машиналар жаримага тортилмаётганини айтди.
Унинг айтиишича на Экология қўмитасида ва на уларда автомашиналардан чиқаётган овозни ўлчаш мосламаси йўқ. Қўшимча қилинишича, мотори гуриллаб турадиган автомашиналар жаримага тортилиши керак. Лекин махсус мослама йўқлиги учун ҳозирда қоидани бузаёган ҳайдовчилар жаримага тортилмаяпти экан. Ҳозирда ушбу камчиликни бартараф этиш бўйича Экология қўмитаси билан биргаликда қўшма қарор тасдиқлангани маълум қилинди.