Ўзбекистон ҳудудига 3-5 ноябрь кунлари Ғарбий Қозоқистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади.
3 ноябрда Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёмғир ёғиши кутилмоқда, 4-5 ноябрда эса Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади (Қорақалпоғистон ва Хоразмдан ташқари).
Шу кунлари кучли шамол бўлиши ҳам кутилмоқда, шамол секундига 18-23 метргача, шиддат билан эсганда секундига 25-28 метргача етиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиққача тушиб кетади, айрим жойларда 1-2 даража совуқ билан аёз кузатилиши мумкин, кундузи ҳарорат 8-13 даражагача илиқ, мамлакатимиз шимолида ҳарорат кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даражагача илийди.