Шарифжон Турсунов "Ўзтрансгаз" акционерлик жамияти раиси лавозимидан бўшатилди.
"Ўзтрансгаз" акционерлик жамиятининг матбуот котиби Лолахон Собированинг Turon24'га хабар беришича уни нима сабабдан ишдан бўшатилганига аниқлик киритилмаган. "Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ", дейди Собирова.
Компаниянинг амалдаги раҳбари тайинланмаган.
Жорий йилнинг июлида Шарифжон Турсунов "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти бошқарувига раис этиб тайинланган эди. Бунга қадар мажбурий ижро бюроси бўлим бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.
"Ўзтрансгаз" акциядорлик жамиятининг асосий вазифаси республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади.