O'zLiDeP бош ҳамкорлигида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида “Makon Marketing Forum - 2019” биринчи миллий бизнес форуми ташкил этилди.
Унда тадбиркорлик соҳасида муваффақиятга эришган эспертлар “Murad Buildings” компанияси асосчиси Муродхон Назаров, “Shak’s media” реклама агентлиги асосчиси Муҳаммад Али Шокиров, “Busieness Navigator Consulting” компанияси асосчиси Азиз Гаппаров, “PRO Marketing” компанияси асосчиси Бахтиёр Тўхтаев, “Master Expert Partners” бош ҳамкори Баҳодирхон Фозилхўжаев, “MA’NO Branding” реклама агентлиги ҳаммуассиси Темур Саъдий ва бошқалар иштирок этиб, ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашди.
Форумнинг очилиш маросимида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқди.
- Бугун юртимизда тадбиркорлар ва тадбиркорликка қизиқувчилар сони ортиб бораётгани қувонарли ҳол, - деди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов. – Ўз навбатида, муваффақиятга эришаётган тадбиркорлар кўпаяётганидан манфаатдормиз. Партиямиз бундан кейин ҳам барча соҳада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, соҳани янада ривожлантиришда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, партия бош ҳамкорлигида ушбу форум аввалроқ ТОшкент шаҳрида ҳам ташкил этилган эди.