Собиқ Бош прокурор Отабек Муродовнинг уйида тинтув ўтказилди. Бу ҳақда "7news.uz" хабар қилди.
Маълум бўлишича, Муродовнинг Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Марказ-5 даги хонадонида тинтув ўтказилган.
Шунингдек, манбанинг ёзишича унинг шаҳардаги ҳовлисида ҳам тинтув ўтказилган, лекин бу хабар тасдиқланмаган.
Манбанинг қўшимча қилишича унинг яқинда хавфсизлик тизимида иш бошлаган жияни М.А. ҳам ўз аризасига кўра ишдан бўшаган.