Сирдарё вилояти Ховос тумани «Қаҳрамон» МФЙда яшовчи Илҳомжон Охунов ва Юлдузхон Қушоқовалар оиласида уч эгизак туғилди.
Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди. Маълум бўлишича Шавкатжон 2,5, Миромон 1,5, Мирзиё эса 2 килограмм вазнда туғилган. Улар муддатидан олдин туғилган бўлса-да соғлом экани айтилмоқда.