Қонунийлик ва адолат мезонлари таъминланади

Қонунийлик ва адолат мезонлари таъминланади
Бугун юртимиз олий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлган ҳалол, ватанпарвар кадрларни тайёрлашга йўналтирилган.

Бироқ, айрим олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари бундай масъулиятли вазифани етарли даражада англаб етмаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Энг ачинарлиси, айрим “устозлар” нафс илинжида бундай мўътабар соҳада коррупция иллатини авж олдириб, ёш авлод онгини заҳарлашга сабабчи бўлмоқда.

Жорий йил 5 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Давлат хавфсизлиги хизмати ва Бош прокуратура раҳбарияти ҳамда республика олий таълим муассасаларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ушбу соҳада адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу йўлда тўсиқ бўладиган ҳар қандай иллатларга нисбатан муросасиз кураш олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Бундан буён олий таълим тизимида коррупция, таниш-билишчилик ва ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишларига бутунлай барҳам бериш борасида қатъий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, мажлисда эскича ишлаш, лоқайдлик ва ўзибўларчиликдан бутунлай воз кечиб, ташаббускорлик билан, ҳалол-пок меҳнат қилиш, эртанги келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларимиз таълим-тарбиясига катта масъулият билан ёндашиш давр талаби эканлиги қайд этилди.

Юқорида тилга олинган салбий ҳолатлар, айниқса, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида яққол кўзга ташланмоқда. Талабаларнинг билимини баҳолаш, уларни курсдан-курсга қолдириш, талабалар сафидан четлаштириш, ўқишга тиклаш ва ўқишини кўчириш жараёнларида юз бераётган “ўйинлар” юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, баъзи профессор-ўқитувчилар томонидан ғаразли мақсадларда талабаларнинг балларини сунъий равишда пасайтириш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Б.Ходиев фаолиятида йўл қўйган хато ва камчиликлари учун вазифасидан озод қилинди.

Шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган Қ.Шарипов мазкур олий таълим муассасига ректор этиб тайинланди.

Шунингдек, йиғилишда ёшларга таълим-тарбия беришдек шарафли ишончга лойиқ бўлиш, ўз бурчини ҳалол ва сидқидилдан бажариш олий таълим тизимидаги ҳар бир ходимнинг муқаддас бурчи эканлиги, бундан буён ушбу соҳада шаффофлик ва адолат тамойиллари устувор бўлиши учун барча чоралар амалга оширилиши айтиб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Aleksandr 8 ноябр 2019 21:25
    Qanidi bizaniyam kimdir eshitsa fikrlarimizi OAV har kuni kelip intervyu osa bunaqa ishlani oldi olingan bo`lardi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Қонунийлик ва адолат мезонлари таъминланади