«Ўзбектелеком» интернет сифати пасайиши мумкинлигидан огоҳлантирди, дея хабар қилмоқда ЎзА.
«Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати маълум қилишича, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар интернет хизматларини тақдим этишда сифат пасайиши кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Хабарда Интернет сифати пасайишига Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилаётгани, компания ноқулайликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраши айтилади.