Хабарингиз бор шу йил 22 декабр куни Ўзбекистонда сайловлар бўлиб ўтади. Ушбу муносабат билан талабалар эртароқ қишки таътилга чиқадими? Ушбу саволга жавоб олиш мақсадида Хушнудбек Худойбердиев масъулларга мурожаат қилди.
Унинг айтишича шу йил талабаларга муддатидан олдин таътилга рухсат бериб ўз навбатида таътилдан вақтлироқ қайтариш масаласи кўрилаётган экан.
Агар шундай бўлса талабалар ўзлари яшаёдиган ҳудудда сайловларда иштирок этишлари мумкин бўлади. Ушбу масала бўйича расмий маълумот кейинроқ эълон қилиниши айтилган.