ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент халқаро аэропортида асли шри-ланкалик бўлган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди.
Улар юртимизга Малайзия паспорти орқали киришмоқчи бўлишган. Тезкор тадбирлар натижасида уларнинг ҳужжатлари сохта эканлиги маълум бўлган. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.