Тошкентда «001 VIP» давлат авторақамини ясаган фуқаро қўлга олинди.
Маълум бўлишича фуқаро Акмал Машарипов ушбу рақамларни ўзи ўқийдиган Москва шаҳрида ясаттириб келган. Сўнгра уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Шундан сўнг унга атрофдагилар ҳам қизиқа бошлаган ва унга буюртмалар келиб тушган. «01 707» рақамига буюртма олган Акмал рақам учун талаб қилган 150 долларни олаётган вақтда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Унинг айтишича, бу ишни дўстларининг олдида мақтаниш учун қилган.
Хабар қилинишича унга ушбу ҳарактлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солиниш мумкин.