Қатор интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда Тошкентда 11 ёшли қиз йўқолиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, З.Т.нинг онаси 12 ноябрь куни 102 рақамига қўнғироқ қилиб қизи йўқолгани ҳақида хабар берган.
Шундан сўнг Олмазор туман ИИБ ходимлари қизнинг ота-онасидан унинг барча яқинларининг телефон рақамларини аниқлаштирган. Суриштирув натижасида қиз Қўқондаги бобоси ва бувисиникида экани маълум бўлган. Қиз у ерга мустақил ўзи борган.