ОАВда Гулнора Каримованинг қўшиқларини ким ёзиб бергани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Россия ОАВсида айтилишича унга продюссер Максим Фадеев қўшиқларини ёзиб берган ва бу учун яхши гонорар олган.
“Фадеев ҳар бир қўшиқ учун катта гонорар олар эди. Каримова продюссер билан тез-тездан кўришиб турарди ва ўзи ҳамда танишлари учун миллионлаб рублга қўшиқ сотиб олар эди”, – дейилади тарқалган хабарларда.
Таъкидлаш жоиз, Каримованинг энг машҳур қўшиғи 2013 йилда ёзилган “Небо молчит” ҳисобланади. Гулнора Googoosha номи остида ижод қилган.