Хабарингиз бор сўнгги кунларда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходими ҳамда маҳаллий аҳоли ўртасидаги мулоқот видеолавҳаси кенг тарқалган ва унинг атрофида гап-сўзлар тўхтагани йўқ.
ЎзА мухбири вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида компания матбуот хизмати билан боғланди.
Исмини сир тутган ходимнинг маълум қилишича ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда текширув амалга оширилмоқда. Шунингдек, ҳақоратлаган ва ҳақоратланаётганлар видеолавҳада аниқ равшан кўринган бўлсада ходим буни қай ҳолатда айтганини текшириш кераклиги ва бу атайин уюштирилган бўлиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.
Яқин вақт оралиғида ушбу ҳолат юзасидан “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ нинг махсус баёноти кутилмоқда.