24 ноябрь куни «Пекин—Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёт бортида чақалоқ дунёга келгани муносабати билан Пекинга қайтиб қўнган (шу боис Тошкентга белгиланганидан 5 соату 45 дақиқа кеч етиб келган). Она — ўзбекистонлик Наргиза Қосимова.
Хабар беришларича, самолётда ўзининг бешинчи фарзандини дунёга келтирган онанинг ҳам, ҳомиладорликнинг еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланиб бормоқда. Она-бола Пекиндаги Hemujia касалхонасига жойлаштирилган.
Самолётда Тошкентдаги 2-шаҳар касалхонасида ишлайдиган эр-хотин шифокорлар (фан докторлари) бўлган — тўлғоқ тутган Наргиза Қосимовани самолётда улар туғдирган. Чақалоққа Муҳаммад Солиҳ деб исм қўйишмоқчи.