Тошкент шаҳри М.Улуғбек тумани, Садаф кўчаси, 5-берк, 7-9-уй манзилида жойлашган хонадон Жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатига асосан сотувга қўйилган. Уйнинг бошланғич нархи 10 007 940 000 (ўн миллард етти миллон тўққиз юз қирқ минг) сўм этиб белгиланган. Уй 10 хонадан иборат.
Қўшимча қилинишича уй Яшнобод МИБ бўлими томонидан E-ijro auksion очиқ аукционига қўйилган. Шунингдек, хонадон Рашид Қодировнинг рафиқасининг номида бўлган.