Ўзбекистонда қамоқдан чиққан аёлларга етарлича эътибор берилмаётгани маълум қилинди. Бу ҳақда "Дарё" Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ахборотига таяниб хабар қилди.
Маҳкамованинг таъкидлашича колонияларда 3-4 марталаб ҳуқубузарлик содир этиб қамалган аёллар бор. Уларга етарлича эътибор берилмаган. Шундай аёллардан бири Зангиотадаги колонияда жазони ўтаётганини маълум бўлган. У аёл 11 марта жиноят содир этиб қамалган. У илк бор 17 ёшида қамалган бўлган. Ҳар сафар у озодликка чиққанида ҳеч ким ишга олмаган ва шу сабабдан ҳам жиноятга қўл уриб келган. Аёл қамоқхонадан пенсияга чиқади.
Маҳкума раис ўринбосаридан озодликка чиқса ер ажратиб беришни сўраган. У меҳнат қилиб, Ватани олдидаги айбини ювмоқчи эканини айтган.