“Davletov.uz” ЎзЛиДеПдан узр сўради (+фото)

“Davletov.uz” ЎзЛиДеПдан узр сўради (+фото)
Бугун куннинг биринчи ярмида ЎзЛиДеПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзодлар ҳақида ижтимоий тармоқларда, хусусан “davletov.uz” каналида “ЎзЛиДеП - тадбиркорлар ва ишбилармонлар партиясидан бирор тадбиркор номзоди кўрсатилмаган экан. Қизиқ замонларда яшаяпмиз” деган хабарлар тарқалди.

Шундан сўнг эса “davletov.uz” каналида маълумот текширилмаганлиги учун узр сўраб, қуйидагича хабар жойлаштирилди.

“Ўқувчиларимиздан узр сўраймиз. Бу постни ЎзЛиДеП рўйхатини яна бир карра кўздан кечириб, тадбиркорлар борлигига амин бўлиб ўчирдик. Маълумотни текширмаганимиз учун узр сўраймиз”.

Бунга ойдинлик киритиш мақсадида EVERYDAY.UZ мухбири партиядан парламент қуйи палатасига кўрсатилган номзодлар билан uzlidep.uz сайтига кириб танишиб чиқди.

ЎзЛиДеПдан парламент қуйи палатасига 14 та тадбиркор номзоди кўрсатилганлигига гувоҳи бўлинди.

1-Нукус - Джиенбекова Дилфуза Дарибаевна, 1984 йилда туғилган, Нукус шаҳридаги “Массагет Нукус Тур” масъулияти чекланган жамияти директори, Нукус шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

12-Шахрихон - Отахонова Одинахон Иномовна, 1974 йилда туғилган, “Иномжон файз” хусусий чорвачилик фермаси раҳбари, Шаҳрихон туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

32-Жиззах - Мансуров Мумин Маннонович, 1968 йилда туғилган, Жиззах шаҳридаги «Diamond carpet» масъулияти чекланган жамияти директори, Жиззах шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

41-Хатирчи - Бопилов Махмуд Тоштемирович, 1966 йилда туғилган, Навоий шаҳридаги “Карманасут” ишлаб чиқариш корхонаси директори, Кармана туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

82-Шўрчи - Шерова Зулфия Махмудовна, 1970 йилда туғилган, Шўрчи туманидаги “Наргиза Шерова” фермер хўжалиги раҳбари, “Шўрчи Азиз Агрофирма” раҳбари, Шўрчи туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

87-Ангрен - Рахманова Назира Акилхановна, 1963 йилда туғилган, “NOVOTECH INDUSTRIES” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона бош директори, Оҳангарон туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

91-Зангиота - Тўхтаниёзов Ботир Мухторович, 1976 йилда туғилган, Тошкент туманидаги “Тўхтаниёз ота” фермер хўжалиги раҳбари ўринбосари, Тошкент туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

117-Урганч - Рузметов Абдулла Садуллаевич, 1980 йилда туғилган, Урганч туманидаги “Элита чорванасл” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Урганч шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

118-Боғот - Тўразода Батирбек Бектурди ўғли, 1976 йилда туғилган, Боғот туманидаги “Turazoda Botirbek” хусусий корхонаси раҳбари, Боғот туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

121-Хонқа - Юлдашева Мехрибан Джуманиязовна, 1967 йилда туғилган, “Шифокор Юлдашева Мехрибан” хусусий корхонаси раҳбари, Урганч шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

123-Шовот - Душамов Элёр Шухрат ўғли, 1989 йилда туғилган, “Shovot textil” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси бош директори, Шовот туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

132-Чироқчи - Мамадиёрова Юлдуз Қаршиевна, 1967 йилда туғилган, Шаҳрисабз туманидаги “Shahrisabz TOUR” масъулияти чекланган жамияти раиси, Шаҳрисабз шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

133-Шаҳрисабз - Ахмедов Актам Бухарович, 1978 йилда туғилган, Шаҳрисабз шаҳридаги “ELITE CARTON ВОХ” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Шаҳрисабз шаҳрида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

143-Саноат - Кан Вячеслав Юрьевич, 1976 йилда туғилган, Бектемир туманидаги "MyWay Proforientation" масъулияти чекланган жамияти директори, Чилонзор туманида яшайди, OʻzLiDeP аъзоси

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ЎзЛиДеПдан парламент қуйи палатасига 14 нафар тадбиркор номзоди кўрсатилган бўлиб, 10 таси МЧЖ, хусусий корхона ва қўшма корхона шаклидаги тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади, 4 нафари фермер хўжаликлари аслида улар ҳам кўп тармоқли бўлиб тадбиркорлик билан шуғулланади.

П.с. Балки партия кўрсатган номзодлар орасида тадбиркорлар бунданда кўпдир. Бу шунчаки таҳлилларимиз эди. Шу ўринда EVERYDAY.UZ майдони ҳар қандай соғлом баҳс ва мунозаралар учун очиқ эканини маълум қиламиз.

Таъкидлаш жоиз, Халқаро матбуот маркази ҳамда Юксалиш умуммиллий ҳаракати томонидан тақдим этилган статистик маълумотларда ҳам мутахассислиги тадбиркор бўлган номзодлар ЎзЛиДеП томонидан умуман кўрсатилмагани маълум қилинган.

“Davletov.uz” ЎзЛиДеПдан узр сўради (+фото)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » “Davletov.uz” ЎзЛиДеПдан узр сўради (+фото)