Ўзбекистонлик уйланган йигит иккинчи марта тўй қилаётганда қонуний хотини тўйга бостириб келди

Ўзбекистонлик уйланган йигит иккинчи марта тўй қилаётганда қонуний хотини тўйга бостириб келди
Ўзбекистонлик уйланган йигит иккинчи марта тўй қилаётганда қонуний хотини тўйга бостириб келиб, тўйни бузди. Бу ҳақда “Репост” хабар қилди.

Манба мухбири тўйида ўз оиласи ва хотини шарманда қилган йигит қиссаси ҳақида ёзди. Мухбир жабрланган қизнинг опаси билан суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, исми сир сақланган ўзбекистонлик йигит иккинчи марта уйланишга қарор қилган. У севган қизига ота-онаси Россияда ишлашини, улар жуда ҳам банд бўлганликлари сабабли йигит қиз билан кўриштира олмаслигини такрорлайвериб қизни ишонтирган. Шунингдек, йигит пулга бошқа одамни ёллаб гўёки ота-онаси Россиядан қўнғироқ қилаётгандек кўрсатиб қизнинг отаси билан суҳбатлаштирган. Қиз эса йигитга қаттиқ ишониб қолган ва ота-онасини йигитга беришга рози қилган. Бу орада йигит қизга тўй Тошкентда эмас, балки бошқа шаҳарда бўлишини айтган. У ушбу ҳолатни тўй ҳаражатлари арзон бўлиши билан оқлаган. Шу тариқа улар тўй қилишга келишиб олишган ва тўй кунини белгилашган.

Мухбир билан суҳбатлашган қизнинг айтиишича тўй куни ҳаммаси рисоладагидек бошланган. Лекин кечга бориб ҳаммаси бузилган. Тўйнинг ўртасида йигитнинг ота-онаси, хотини ва куёвнинг қариндошлари кириб келган.

“Бундай шармандаликни ҳеч ким кутмаганди. Бизнинг шубҳаларимиз тўғри чиқди. Отам жаҳл билан куёвга ташланди. Тартибсизлик бошланди. Ярим соатдан кейин ҳаммани тинчлантиришга эришдик. Маълум бўлдики, опамнинг йигити уйланган экан ва ҳаммамизни алдабди. Йигит опам у билан бўлмайди деб қўрққан ва бу ҳақда айтмаган. Хотини билан эса ажрашмоқчи бўлган экан”, – дейди қизнинг опаси.

Қизнинг айтишича опаси у йигитга турмушга чиқмаган ва у ҳозирда ўзининг руҳий ҳолатини яхшиламоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Еrgаш 1 декабр 2019 18:56
    Ўз Муносабатингизни билдиринг бuмаган гап.
  2. Fedya 27 ноябр 2019 14:26
    Quruq gapu. Osmondan olingan. Na ism na hudud na voxt yozilgan
  3. Шаханщох 27 ноябр 2019 07:57
    Индийские киноларию макола
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонлик уйланган йигит иккинчи марта тўй қилаётганда қонуний хотини тўйга бостириб келди