Тошкентда 5 ёшли ўғлини 15 миллион сўмга сотган онага имкон берилди

Тошкентда 5 ёшли ўғлини 15 миллион сўмга сотган онага имкон берилди
Кимлардир фарзанд тилаб, яратганга куну-тун илтижолар қилади-ю, яна кимлардир ўз боласини пулга алмашади.

Навоийлик бу аёл эндигина 5 ёшни қарши олаётган ўғли ўзи учун яратганнинг чексиз инояти эканлигини панжара ортида англаб етди.

У 17 ёшида уйидаги оилавий келишмовчиликлар сабаб уйидан чиқиб кетиб Тошкентга келган. У ишлаб пул топиб оёққа туришни мақсад қилган, аммо турмуш қийинчиликларига бардош беролмай осон пул топиш йўлига киради.

А.Қ. таниши Ф.М билан тил бириктириб, ўзаро режалар тузиб фарзандини сотишга уринади. 5 ёшли ўғлига 20. Млн. сўм пул сўрайди. Савдолашувда болани 15 млн. сўм эвазига беришга келишилади.

А. ўғлини сотаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди ва унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Олмазор туман судида кўрилган ана шу жиноий иш “қаҳрамони” 8 йил озодликдан маҳрум қилинди. Лекин унинг қилмишидан афсусдалиги ва оилавий шароити инобатга олиниб, жазоси шартлига алмаштирилиб, 2 йил синов муддати билан суд залидан озодликка чиқарилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Jabbor 29 ноябр 2018 16:05
    у айолни узини сотвориш кере У айёлда тарбия йук оилваий мухит бузилган
  2. Али 29 ноябр 2018 08:56
    Хар кандай кийинчиликка чидаса булади лекин фарзандни сотиш керак эмас ахир у фарзандку

    Хар кандай кийинчиликка чидаса булади лекин фарзандни сотиш керак эмас
  3. Davron Kalanov 26 ноябр 2018 08:55
    Канака чинов муддати ? Шуям онами?? Падарига минг лаънат !!! Бу шайтонни васвасасига учган шайтонни ургочисику !!! Камавориш керак эди !
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда 5 ёшли ўғлини 15 миллион сўмга сотган онага имкон берилди