Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 101-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўқишга бориш ўрнига пул ишлаб топиш учун Тошкент ва Қозоғистонга кетишмоқда. Бу ҳақда UPL хабар қилди.
Мактабнинг 8,9,10 ва 11 синф ўқувчилари дасрга бормаяптию Манбанинг маълум қилишича, ўқувчилар мактаб директорига фанларни ёптб бериш учун пул тўлашмоқда.
Ўқитувчилар ОАВга воқеани кенг ёритиш учун мурожаат қилган. Ўқитувчилар болалалрнинг келажаги учун қайғураётгани ҳақида айтишган. Узунқулоқ гапларга кўра воқеа билан ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари шуғулланмоқда.