Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Бош вазир раислигида бўлиб ўтган йиғилишда аҳолини энергоресурслар билан таъминлашдаги ғирромликлар ҳақида гапирди.
Бош прокурорнинг маълум қилишича бир ҳафтада 41та ҳолатда 28 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани аниқланган. Бу борада 240 та жиноий иш очилган.
Эслатиб ўтамиз йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов ҳали қиш келмасдан аҳолини энергоресурслар билан таъминлашда юзага келаётган муаммоларни шармандали ҳолат деб атаган эди.