Ҳайдовчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида янги фоторадарлар синовдан ўтказилмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ИИВ Германиянинг “Atlas international” компанияси билан ҳамкорликда янги фоторадарларни жорий қилмоқда.
Лойиҳа доирасида ҳозирда 10 та “Нексия 3” автомобилларига Германияда ишлаб чиқарилган замонавий тезликни ўлчаш мосламалари билан таъминланмоқда. Ушбу фоторадарлар 10-250 км тезликни аниқлай олади. Ҳозирда улар синовдан ўтказилмоқда.