Зулфия мукофоти танловида шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб бериш учун пора сўраган аёл қўлга олинди

Зулфия мукофоти танловида шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб бериш учун пора сўраган аёл қўлга олинди
Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди.

Пора олган аёл Термиз шаҳар халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий, тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шўъбаси мудири вазифасида ишлаб келган. У исми ошкор этилмаган фуқарога қизини Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик танловнинг шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб беришга ваъда берган. Бунинг эвазига 200 АҚШ доллари сўраган.

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз туман бўлими томонидан қонунбузар пора олаётган вақтда ушланган. Унга нисбатан фирибгарлик, пора олиш ва пора бериш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Зулфия мукофоти танловида шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб бериш учун пора сўраган аёл қўлга олинди