«Оила» маркази томонидан Тошкент вилоятида жойлашган 4 та ОТМ талабалари ўртасида турли хил саволлар қўйилган ҳолда сўровнома ташкил этилди. Ундаги саволлардан бири «Турмуш ўртоғингиз хиёнат қилса, кечирасизми?» мазмунида бўлган.
Ушбу саволга сўровнрмада иштирок этган йигитларнинг 70 фоизи йўқ деб жавоб берган. Шунингдек, сўровномада иштирок этган қизларнинг 92 фоизи қайнота ва қайнонаси билан яшамасликни хоҳлашлари маълум бўлди.