АОКАда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда туғруқхоналардаги коррупция бўйича савол берилди.
«Суюнчини қанақа қилиб тўхтатса бўлади деяпсиз. Суюнчини ким беради? Уни суюнган одам беради. Эри, қайнотаси ёки қайнонаси беради. Буни тўхтатиш бизнинг вазифамиз эмас. Бу халқнинг ўзининг қўлидаги нарса», – деди вазир ўринбосари.