Ўзбекистонлик йигитга ота-онаси фарзандли аёлга уйланишга йўл қўймаяпти

Ўзбекистонлик йигитга ота-онаси фарзандли аёлга уйланишга йўл қўймаяпти
Биринчи турмушидан ажрашган, фарзандли аёлга уйланишни хоҳлаётган йигит тарихи ҳақида “Репост”да мақола эълон қилинди.

“Ёшим 29да, олий маълумотлиман ва яхши ишим ҳам бор. Ота-онам мана неча йилдирки мени уйлантиришга ҳаракат қилишмоқда. Лекин менга кўрсатишаётган қизларнинг ҳеч бири кўнглимга “ўтирмаяпти”. Мен уларга севиб уйланишимни ва бўлажак рафиқамни ўзим танлашимни айтдим. Онам доим бўлажак келин унга ёқиши кераклиги, акс ҳолда розилик бермаслигини айтди”, – дейди йигит.

Унинг айтишича йигит севган қизи билан бир ярим йилдан бери учрашади. Йигит севган қизига жиддий муносабатда ва хатто у аёлни 2 яшар қизини ҳам яхши кўриб қолган.

“Шаҳноза кўнглимдаги инсон, мен буни аниқ биламан. Биз бир-биримизни жуда яхши тушинамиз. Мен муносабатларимизнинг илк куниданоқ инсонимни топганимни тушиндим. Унинг қизи эса бизга фақатгина қувонч беради”, – дея таъкидлади йигит.

Йигитнинг муносабати ҳақида унинг ҳамкасблари ҳам билиб қолишган. Шундан сўнг улар йигитнинг опасига ҳам бу ҳақида айтиб беришган. Опаси эса ўз навбатида ота-онасига айтиб берган.

Ёш йигитнинг опаси уларнинг муносабатини хушламаган.

“Олдимда мени оилам билан жуда ёқимсиз мулоқот кутиб турар эди. Жуда қўрққан ҳолатим келди. Ота-онам бирданига уни рад этди. Бунга асосий сабаб қилиб фарзандни кўрсатишди. Мен уларни тушинади деб ўйлагандим”, – деди йигит.

Йигит уйидаги ҳар кунги жанжаллардан чарчаб кетиб қолган.

“Ҳозир мен Шаҳнозанинг уйида яшаяпман. Уйда ҳозирча мени унча хушлашмайди барибир. Мен тушиниб турибман улар менинг ота-онам. Лекин мен туйғуларим билан ҳеч нима қилолмаяпман. Мен унга шунчалик боғланиб қолдимки, уларсиз ҳаётимни тасаввур эта олмайман. Агар ота-онам
Шаҳнозани билишни хоҳлашганларида эди менинг нега уни танлаганимни тушинган бўларди”, – дея таъкидлади ёш йигит.

Йигит ҳозирда қариндошлари ва яқинларининг вазиятни тушинишидан умидвор ва уйидаги агрессив вазият ўзгаришини кутмоқда.

П.с. Ушбу ҳолат юзасидан фикр мулоҳозаларингизни қуйида қолдиришингиз мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. М 15 декабр 2019 02:11
    Assalomu alaykum. Avvalam bor bir ayolga yelka tutib, bir farzandni boshini silab siz oʻstirgan ota onangizga ming rahmat hozirgi kunda sizdaka ERKAK ni topish qiyin, xalqimiz ga hayronman bir erkak guldek farzandini hotinini tashab,qiz bolaga uylanib uniyam hor qilib ajrashib ketib , uyalmay irkakman dib yurgan hezalaklayam koʻp hozirgi kunda masalani bu tamonini oqliman albatta hayriyatki ERKAK bor ekan ming shukr, ammo hayotim ERKAK lik qilaman dib Farzandlikni unutmang, uyingizdan arazlab chiqib Shahnozahonnikiga borishiz ota onangizga judayam qattiq zarba albatta, alohida chiqing kim habaringizni olishini biling , ota onangizga Shahnozani qabul qilmasez qaytolmiman deng, Shahnozahonga ota onami koʻndirmaguncha borolmayman deng chin dildan yaxshi koʻrsa ikki taraf ham sizdan kechmaydi, six ham kuymaydi kabobham Erkak likkayam dogʻ tushmaydi, sizday ERKAK larimiz koʻpaysin, Olloh nasib qilib yetimlarimiz kamayardi, avloflarimizda tualetta tugʻilib oyoq osti boʻlishligi farzand afzalligi kamayardi . Erkak lik gʻururiz bundanda baland boʻlsin kurashing Azizim ota onangizga ming rahmat bir yetimni boshini silab siz, Ammo musulmonchilikdan chiqmang zinoga yoʻl qoʻymang ,mahr bilan rozilik bn boʻlsin, ozgina jidasez ikki taraf iyam hurmatini qozonasiz, atrofdagilayam bir yetimni boʻshini silaganiz uchun tasanno etishadi, shunga munosib boʻling. Baraka toping.
  2. тавба 7 декабр 2019 13:10
    Ука ота-онанангизни айтганини килинг бир кун бориб рахмат айтасиз
  3. AzizGazieff 5 декабр 2019 20:10
    Inson baxtli bo'lsa bo'ldi.
    Asosiysi shu.
    Xayot sizniki bilganizzi qivuring.
    Xursand bo'ling,xafa bo'ling,xato qiling,xatoyizzi tushuning....
    Aynan shu narsalar xayot demakdur!!
    "Odamlarning gapi" bu ong etishmovchiligidan kelib chiqqan tushuncha.
  4. Эркин 5 декабр 2019 05:48
    Изохларни укиб хали 20 асрда оркада юрган одамларимиз купчилик экан Шунинг учун хам ривожланиш кийин кечаяпти ривожланган давлатлар Каторига кириш учун менталитетни хам узгартириш керак бироз. Ота оналарнинг Факат Менинг айтганим булиши керак деган фикри тугримикин? Фарзандинг бахтли булса булдимасми, Хотин катта булди Нима кичик булди Нима . Севади !!!!
  5. Feruzka 4 декабр 2019 20:45
    Олий маълумотли инсонни ишими шу. Номаҳрамни уйида яшаш. Туғиб катта қилган онангизни ҳурматлари йуқми сизга.
  6. Элбек 4 декабр 2019 14:26
    Ахмоклик. Точный биламан уртеларда зино мунтазам равишда буп турса керак, бумасам бунчалик богланиб колмасдиз, севгиззи номи "зино-севги", уйланинг ушанга бир куни тушуниб етасиз, хозир кузлариз ота-онеззи хам курмаяпти. Маслахатим Ота-онез айтганига уйланинг, зинхор ва зинхор ажрашаман деб уйланманг, булмасам бировнинг норасида кизининг хаетини булгаб куясиз!!!!!!!!!!!
  7. Нафиса 4 декабр 2019 13:41
    Аллох буюргани булади раз йигитни кунгли ушанда булса уйланиши узига боглик
  8. Bilol 4 декабр 2019 13:11
    Orifjon oka man fatvo bervotganim yoq shunchaki bor narsani aytvomman siz ohirigacha uqing gapni mag'zini chaqing keyin fikr berarsiz kan uylangandan keyin Shahnozalaridan surasinlar 2 chi bulishni shunda kuralla asl basharani
  9. Шерзод 4 декабр 2019 12:30
    нима бўлганда хам ота она розилигини олиш шарт.

    ота она розилиги билан бўлгани яхши
  10. Муслима 4 декабр 2019 12:25
    Энг аввал ота онамизни рози қилишимиз керак. Сизни ушбу кунга етгазаман дегунча улар қанчалар қийналса хам билдирмай, сизга яхши бўлсин деб насихат қилади.
  11. Али 4 декабр 2019 11:57
    Аввалом бор ассалому алайкум ака котта қилиб чекиб кўйибсиз ха эркак эркак
  12. Nodirbek 4 декабр 2019 11:55
    Biza oʻzbekmiz. Oʻzligimizni yoʻqotmaylik. Ota-onamizni gapiga kirib xalqimiz shu paytgacha kam boʻlgani yoʻq.
  13. Абдурахмон 4 декабр 2019 11:23
    Адашибсиз сизга битта илтимосим уйга кайтинг ва ота онангиздан кечирим суранг охирини уйланг
  14. Orifjon 4 декабр 2019 11:18
    Biloljon 4 ta xotinga uylanish mumkin depsiz din haqida tushunchangiz malum.Fatvo berishga ancha yoshlik,bilimsizlik vahokozolariz judayam kam ekan ukam shu u.n nozik masalada gaprmaganiz maqul.Bir insonni kormay turib vaziyatini bilmay turib bir maslaxat berish qiyin bu reyal narsa bomasachi bu bir bekorchini o'ylab shunchaki yozgani bolsachi
  15. Роза 4 декабр 2019 09:59
    Жуда кийин,Ота онада хам,Сизга ва Шахнозага хам,Севги утиб кетар,Ота она розилиги эса мухимрок,биз хам европачалашиб кетяпмиз.Сиз буни Ота булиб,угил кизингиз оила куриш остонасида турганда тушунасиз
  16. Низомиддин 4 декабр 2019 09:44
    Катта ахмоқона ишларни бошлаб қўйибди , бу ука. Фақат Хиндистон киноларни кўриб ва бемаъни романтик китобларни ўқиб оила қуришни тўғри деб хисоблайсиз, чамамда. Никоҳга ибодат даражасида муносабатда бўлиш учун диний илмни ўрганинг хамда кўпчилик дуосини ва Аллох розлигини оладиган йўлни топишингизга ният қилиб қоламан.
  17. кулмат 4 декабр 2019 07:58
    Никох укитволдими?
  18. Хаёт 4 декабр 2019 07:56
    Хаёт бир марта берилади ва уни мазмунли узинг ёктирган курганингда завкланиб кунглинг кутариладиган мехрибонинг ширин фарзандларинг билан утказиш кере ока курашинг.ишонаман шахноза опам хам сизга вафодор булиб бахтли буладила.
  19. Bilol 4 декабр 2019 07:48
    Hafa bumangu 29 yil yashabsizi 29 tiyinli aql yoq ekan qaysi yaxshi ayol uyida nomaxram erkakni bir ga qolishga kunadi yana uyidan arazlab ketkan erkakni bir tomoni bir birinani tushunamiz debsiz unisi tug'ri ikki ahmoq tushunadi bir birini gapimdan zanjishungiz mumkin lekin bir 10-15 yildan keyin tushunasiz degan umiddaman sevgi yoq narsa albbat insonni sevishni nazarda tutvomman ota-ona hech qachon garzandiga yomonlikni ravo kurmaydi birinchi ota-ona topgan qizga uylaning keyin sevganinigizga uylana verasiz musulmonchilida 4 ayolga uylanish bor keyin nikohlab olaverasiz agar Shahnozangiz ketib qolmasa keyin sinab ham olasiz sevgingizni
  20. Эркин 4 декабр 2019 02:01
    Тугри кипти йигит
  21. Zebo 3 декабр 2019 20:25
    Har bir ota-onaning orzu-havasi bor
  22. J 3 декабр 2019 19:59
    Okam ota-onangizniyam orzu havaslari bordur ularni tushuning
  23. Toxir 3 декабр 2019 19:52
    Kim nma diydi blmadmu manimcha bu yomon narsamas albatta bu ish sovob talabida qilingan bosa. Lekn nafsini oylab msol shariy nikoxdan otmasdan qilingan bosa unda ota onasini oldiga qaytgani yaxshi. Xammasi niyatga bogliq. Bunga realmas diniya tarafdan qaralsa chunsa boladi real tarafdan qarashsa voxma qvurshadi bolasi bor dp.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонлик йигитга ота-онаси фарзандли аёлга уйланишга йўл қўймаяпти